СУҒОРИШ УСУЛИ ВА ТАРТИБЛАРИНИНГ ЎСИМЛИК БЎЙИГА ТАЪСИРИ
| dc.contributor.author | Чулиев Махматмурод Норбоевич | |
| dc.contributor.author | Хазраткулова Шахноза усмоновна | |
| dc.date.accessioned | 2025-12-06T04:09:05Z | |
| dc.date.available | 2025-12-06T04:09:05Z | |
| dc.date.issued | 2023 | |
| dc.description | Сув билан таъминланганлик даражаси такрорий экин сифатида соя экини парваришланганда барча суғориш усуллари қўлланилган вариантлар шароитида суғориш олди тупроқ намлиги 70-80-80 нисбатда бўлганда ижобий натижа қайд қилинди. Бироқ сув билан меъѐрдан ортиқ таъминланиши ўсимлик бўйини баланд (пишиш фазасида - 88,6 см) бўлишини (ғовлаб кетиши) ва ѐтиб қолишга мойиллигини оширди. Уч йиллик ўртача таҳлил натижаларига асосланиб соя такрорий экин сифатида етиштиришда сув ресурсларини тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаб, яъни томчилатиб суғориш агрофон шароитида суғориш олди тупроқ намлиги 70-75-75 нисбатда қўлланилиши такрорий соя ўсимлиги бўйига (13,9; 35,8;53,3;73,1 см) бошқа агрофон ва суғориш олди тупроқ намлиги қўлланилган вариантларга нисбатан таққослаганда мақбул суғориш тартиби сифатида топилди. | en_US |
| dc.description.abstract | Қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган минтақанинг об-ҳаво шароити, тупроқдаги заҳира нам миқдори ва навга боғлиқ ҳолда ўсув даври давомида соя ўсимлигини 3-4 марта суғориш талаб этилади. Соя ўсимлиги ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлиги об-ҳаво ва иқлим шароитлари қаротида қўлланиладиган агротехник тадбирларга боғлиқ бўлиб, суткалик сув сарфи соянинг ўсиш фазаларига боғлиқ ҳолда бўлиб, максимал сув сарфи дуккакларни шакилланиш фазасида кузатилган. Соя етиштириш даврида озиқа моддалар билан ва сув билан таъминланганлик даражаси ўсиш ва ривожланишни чекловчи омиллар саналади. | en_US |
| dc.description.sponsorship | Кўплаб олимлар олимларнинг фикрича, деҳқончиликда етиштириладиган ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлигига сезиларли таъсир кўрсатадиган омиллардан бири суғориш меъѐрлари эканлиги, суғориш тартибларининг ўзгариши натижасида ўсимлик бўйининг баландлиги, барг сони, шохлари ва ҳосил элементларининг ўзгариб боришини қайд этилган [1; 433-с., 2;136-с., 3; 51-55-с., 5; 17-22-с.]. Детерминант навларда туп сонининг ошиб бориши яъни 1м2 да 70 тагача ўсимлик бўлганда ошиши, туп сони 1м2 да 30-40 та бўлган Росъ навида бўйининг баландлиги ошмаганлиги, 1м2 да туп сони 70 тагача оширилганда ўсимлик бўйи энг юқори даражага етганлиги кузатилган. Туп сони 1м2 да 80, 90, 100 донагача оширилганда ўсимликнинг барг сони ва бўйи ошмасдан, балки барг сони 2-4 тагача камайганлиги кузатилган [4; 74-78-с.]. М.Н. Лъгов фикрича, Россиянинг Волгаград ва Зовотъя областларида сояни суғориш тартибларини ўрганиб, соядан 2 т/га дон ҳосил етиштириш учун тупроқнинг 0,4-0,7 м қатламида суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧНС га нисбатан 70-80-70 % ва 70-80-80 % бўлганда 4516-5109 м3 /га сув талаб қилган. Тупроқ намлигини ЧНС га нисбатан 80 % да сақлаб туриш нисбий сув сарфини кўпайишга олиб келган. Суткалик сув сарфи соянинг ўсиш фазаларига боғлиқ ҳолда 22,7-65,9 м3 /га бўлиб, максимал сув сарфи дуккакларни шакилланиш фазасида кузатилган (65,9 м3 /га ) [6; С-40.]. | en_US |
| dc.identifier.uri | https://dspace.kstu.uz/xmlui/handle/123456789/4305 | |
| dc.language.iso | other | en_US |
| dc.publisher | lmiy jurnal | en_US |
| dc.relation.ispartofseries | № 6 (12) 2023; | |
| dc.subject | оч тусли бўз тупроқлар, соя, ўсш, ривожланиш, агротехника, асосий экин, такрорий экин, деҳқончилик, ўсимлик бўйи. | en_US |
| dc.title | СУҒОРИШ УСУЛИ ВА ТАРТИБЛАРИНИНГ ЎСИМЛИК БЎЙИГА ТАЪСИРИ | en_US |
| dc.title.alternative | O‗ZBEKISTON AGRAR FANI XABARNOMASI | en_US |
| dc.type | Article | en_US |