СУҒОРИШ УСУЛИ ВА ТАРТИБЛАРИНИНГ ЎСИМЛИК БЎЙИГА ТАЪСИРИ

Abstract

Қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган минтақанинг об-ҳаво шароити, тупроқдаги заҳира нам миқдори ва навга боғлиқ ҳолда ўсув даври давомида соя ўсимлигини 3-4 марта суғориш талаб этилади. Соя ўсимлиги ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлиги об-ҳаво ва иқлим шароитлари қаротида қўлланиладиган агротехник тадбирларга боғлиқ бўлиб, суткалик сув сарфи соянинг ўсиш фазаларига боғлиқ ҳолда бўлиб, максимал сув сарфи дуккакларни шакилланиш фазасида кузатилган. Соя етиштириш даврида озиқа моддалар билан ва сув билан таъминланганлик даражаси ўсиш ва ривожланишни чекловчи омиллар саналади.

Description

Сув билан таъминланганлик даражаси такрорий экин сифатида соя экини парваришланганда барча суғориш усуллари қўлланилган вариантлар шароитида суғориш олди тупроқ намлиги 70-80-80 нисбатда бўлганда ижобий натижа қайд қилинди. Бироқ сув билан меъѐрдан ортиқ таъминланиши ўсимлик бўйини баланд (пишиш фазасида - 88,6 см) бўлишини (ғовлаб кетиши) ва ѐтиб қолишга мойиллигини оширди. Уч йиллик ўртача таҳлил натижаларига асосланиб соя такрорий экин сифатида етиштиришда сув ресурсларини тежайдиган замонавий агротехнологияларни қўллаб, яъни томчилатиб суғориш агрофон шароитида суғориш олди тупроқ намлиги 70-75-75 нисбатда қўлланилиши такрорий соя ўсимлиги бўйига (13,9; 35,8;53,3;73,1 см) бошқа агрофон ва суғориш олди тупроқ намлиги қўлланилган вариантларга нисбатан таққослаганда мақбул суғориш тартиби сифатида топилди.

Citation