ГАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЭКОЛОГИК ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ХАРИТАЛАШ УСУЛЛАРИ
Loading...
Date
Authors
Journal Title
Journal ISSN
Volume Title
Publisher
O‘zbekistonda tabiiy resurslardan foydalanish va qayta ishlash jarayonida аtrof muhitni ifloslanish muammolari va yechimlari MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI MATERIALLARI TO‘PLAMI
Abstract
Description
Ҳозирги вақтда кишиларнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида экалогик ва
иқлим ўзгариши карталарнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бирорта илмий асар ёки
дарслик Ер юзасидаги воқеа ва ходисаларнинг худудий тафсилотларини картадек
муфассал тасвирлаб бераолмайди. Картада фақат Ер юзасида рўй бераётган воқеа ва
ҳодисалар эмас, балки атмосферада бўлаётган ҳодисалар (экалогик ва иқлим ўзгариши,
шамоллар, ёғин-сочинлар, булутликлар, босим қуёш радиацияси ва х.к), ер остидаги
ходисалар (ер ости сувлари ва уларнинг ҳаракати, сифати, геологик жараёнлар, зилзилалар
ва бошқалар) сезги органларимизга таъсир қилмайдиган ходисалар (ер магнитизми, магнит
стрелкасини оғиш бурчаги), космосдаги тафсилотлар ва уларнинг харакати (осмон
юлдузлари ва ойдаги ўзгаришлар) ҳам тасвирланиши мумкин. Ҳозирги вақтда карта орқали
оператив маълумотлар (экалогик ва иқлим ўзгариши об-ҳаво, жаҳонда бўлаётган сиёсий
ўзгаришлар, ва бошқалар) берилмоқда. Ҳозирги кунда карта кўргазмали ўқув қуроли эмас,
балки хилма-хил воқеа ва ҳодисалар ҳақида маълумот берадиган манба бўлиб қолди. Баъзи
вақтларда иш қуроли ҳам бўлиб ишлатилмоқда. Масалан, самолёт хавога кўтарилгач уни
бошқарувчи-учувчи аэронавигация картаси ёрдамида, денгиз ва океанларда сузадиган
кемалар харакатини бошқарувчи хаттоки узоқ йўлга чиқадиган автомобил хайдовчилари
ҳам махсус карталардан фойдаланадилар.
Ҳозирги даврда қурилаётган ҳамма иншоатларни қаерда қуриш масаласи билан
боғлиқ бўлган ҳамма ишларнинг бирортасини картасиз режалаштириш ва бажариш мумкин
эмас.
Keywords
Citation
Maqola