МАТЕМАТИЧЕСКОЕ МОДЕЛИРОВАНИЕ ХОЛОДИЛЬНОЙ КАМЕРЫ КОМБИНИРОВАННОЙ СОЛНЕЧНОЙ СУШИЛКИ-ХОЛОДИЛЬНИК С ТЕПЛОВЫМ НАСОСОМ

Abstract

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини совитиш ва сақлаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатининг ёмонлашувига йўл қўймаслик ва уларни узоқ муддат сақлашнинг оқилона усули ҳисобланади. Совитиш жараёнлари нисбатан енергия кўп талаб қиладиган жараён бўлиб, жаҳон енергия истеъмолининг 10-15% қисми унинг ҳиссасига тўғри келади. Бундай катта миқдордаги енергия сарфини совитиш камерасида иссиқлик ва масса алмашинувини математик моделлаштириш орқали сезиларли даражада камайтириш мумкин. Математик моделлаштириш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини совитиш ва сақлаш жараёнини бошқаришнинг қимматли воситаси ҳисобланади. Шунинг учун совитиш камераларида иссиқлик ва масса балансини математик моделлаштириш долзарбдир. (Тадқиқнинг мақсади) Ҳаво ва маҳсулот орасидаги иссиқлик ва масса алмашинувини чуқур таҳлил қилиш учун совитиш камерасини математик моделлаштириш. (Материаллар ва усуллар) Математик моделлаштириш совитиш камерасининг иссиқлик баланси асосида масса ва енергияни сақланиш усули ёрдамида амалга оширилади. (Натижалар ва муҳокама) Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини совитиш ва узоқ муддат сақлаш учун жуда катта миқдорда електр енергияси талаб қилиниши аниқланди. Ташқи ҳаво ҳарорати 30℃ бўлганда маҳсулотларни керакли ҳароратгача совитиш учун 30-40 дақиқа талаб етилади, узоқ муддатли сақлаш учун кунига 5,5-6 кВт/соат електр енергияси сарфланади. (Хулоса) Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш учун иссиқлик насосли комбинациялашган қуритгич-совутгич таклиф етилган ва совитиш камерасининг математик модели келтирилган бўлиб, ушбу модел совитиш камерасидаги ҳарорат режимини таҳлил қилиш имконини беради.

Description

Citation