ДИЗЕЛ ЁҚИЛҒИЛАРИНИ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ВА ЭКСПЛУАТАЦИОН ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЯХШИЛАЙДИГАН ПРИСАДКАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
Date
2024-08Author
Раббимов, Жаҳонгир Шодмонкулович
Фозилов, Фозилов Садриддин
Metadata
Show full item recordAbstract
Европа стандарти талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини
ишлаб чиқариш имконини берувчи цетан сонини оширувчи присадкаларни ишлаб
чиқариш ва улардан фойдаланишни ривожлантиришнинг долзарблиги кўрсатилган.
Тадқиқот “цетан сони” кўрсаткичини керакли параметрларга мослаштириш учун
композицион қўшимчаларни танлаш орқали амалга оширилди. Цетан тузатувчиси
сифатида бутун дунёда кенг қўлланиладиган бирикмаларнинг икки класси
ўрганилган: алкилнитратлар ва пероксидлар. Мақоланинг мақсади дизел ёқилғилари
учун самарадорлиги бўйича хорижий аналогларидан кам бўлмаган цетан сонини
оширадиган присадкаларни ишлаб чиқишдан иборат. Қўйилган мақсадга мувофиқ
мақолада қуйидаги масалалар қўйилган: ишлаб чиқилган ва хорижий цетан сонини
оширадиган присадкалар самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиш, дизел
ёқилғисининг эскиришга қарши хоссаларига алифатик спиритлар таъсирини
текшириш, дизел ёқилғисининг суркаш қобилиятига ишлаб чиқилган цетан сонини
оширадиган ва эскиришга қарши присадкалар таъсирини текшириш.