КУЗГИ БУҒДОЙ ДОНИ ҲОСИЛДОРЛИГИГА ОЗИҚЛАНТИРИШ РЕЖИМИНИНГ ТУРЛИ МУДДАТ ВА МЕЪЁРЛАРДА КАЛИЙЛИ ВА ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ
Abstract
Буғдой етиштиришдаги энг муҳим муаммолардан бири озиқлантириш
муддатлари билан боғлиқ бўлади [1; –С. 17-18]. Чунки, кузги буғдойнинг ўсиши
ва ривожланиши икки этапга бўлиниб, биринчи этапи вегетатив ўсиши бўлиб,
иккинчи этапи репродуктив ривожланиш даври ҳисобланади. Шу сабабли ҳам
ғаллани мақбул муддатларда ҳар бир минтақа шароитида минерал ўғитлар
билан озиқлантиришнинг ўзига хос агротехнологиясига амал қилиниши зарур
бўлади [2; –Б.5, 3; –Б.10].