ТАЛИМАРЖОН СУВ ОМБОРИНИНГМУХОФАЗА ЗОНАСИ ИҚЛИМИ ВА ГЕОЛОГИК ШАРОИТЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
View/ Open
Date
2025-01-15Author
Бобомуродов Фурқат Фарход ўғли
Насимова Фаёза Абдираззоқ қизи
Metadata
Show full item recordAbstract
Ҳозирги кунда республикада сув омборларини қуриш ва
модернизация қилишга катта эътибор қаратилиб, улардан сув исрофлари,
лойқа босишини олдини олиш,самарали ва тежамли равишда фойдаланишга
таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни такомиллаштириш
имкониятларини берувчи мавжуд гидравлик ҳисоблашларнинг янги замонавий
усулларини яратишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Бу борада белгиланган вазифалар Ўзбекистон Президентининг 10
июль 2020 йилдаги ПФ-6024-сонли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон
республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга
мўлжалланган концепцияси” да ҳам ўз аксини топган. Мазкур вазифаларни
амалга ошириш, жумладан сув омборларини самарали ва тежамли равишда
эксплуатация қилиш, сув омборларининг эксплуатация мобайнида ҳажмининг
узлуксиз ўзгаришини, сув омборларидан бўладиган сув исрофларига таъсир
этувчи асосий омилларни инобатга олган ҳолда фойдали ҳажмини башорат
қилишнинг такомиллашган усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий
тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.