ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТРИК СТАНЦИЯЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СИФАТИГА ТАЪСИРИ
Abstract
Фото электрик станция (FES) лар томонидан ишлаб чиқарилган энергия марказлашган электр
тармоғига узатилганда бир қанча сабабларга боғлиқ ҳолда кучланиш ва токдаги гармоник бузилишлар (THD, IHD)
юзага келади. Бундай гармоник бузилишлар уч ва бир фазали қурилмаларни ортиқча юкламада ишлаши оқибатида,
хизмат муддатини қисқариши, ортиқча электр энергияси исрофига сабаб бўлади. Мазкур илмий тадқиқот ишида, қуёш FES ларини марказлашган электр таъминот тармоғи билан интеграциялашган режимда ишлатишдаги
муаммолар батафсил ўрганилган ва уларга атрофлича ечимлар берилган.