СОЛИҚ ЮКИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Loading...
Date
Authors
Journal Title
Journal ISSN
Volume Title
Publisher
Abstract
Республика иқтисодиётининг ривожланиши давлат бюджети,
шунингдек маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириладиган
ижтимоий иқтисодийдан тортиб илмий техникавийгача турли соҳ аларда
қабул қилинган дастур ва стратегияларни молиявий қўллаб қувватлаш
зарурати билан боғлиқ. Бугунги кунда солиқ тизими нафақат бюджетни
тўлдириш воситаси, балки бозор муносабатларини тартибга солишнинг энг
муҳим воситасидир. Кўриниб турибдики, солиқ ти зимини мос равишда
ривожлантирмасдан туриб, давлат иқтисодиётини ривожлантириш мумкин
эмас. Шундай қилиб, умуман давлат иқтисодий сиёсатининг, хусусан, солиқ
сиёсатининг стратегик мақсади самарали механизмларни шакллантириш
орқали барча даражадаги бюджетла рга етарли миқдорда солиқ тушумларини
таъминловчи барқарор солиқ тизимини яратишдан иборат. Солиқ
тўловчиларнинг барча тоифаларини солиққа тортиш, солиқ қонунчилигининг
бузилишига қарши курашиш чораларини кўриш, шунингдек солиқ
тизимининг фаолият юритиши ж араёнида бошқарув қарорларини қабул
қилиш жараёнини ахборот билан таъминлаш ва солиқ тизимини
моделлаштириш методларини ишлаб чиқиш муҳимдир. Ушбу мақолада солиқ
юкини бошқариш ва моделлаштириш методологияси келтирилган.