КУЗГИ БУҒДОЙ УРУҒЛАРИНИ БЕНТОНИТ ГИЛЛАРИ БИЛАН ҚОБИҚЛАШ МЕЪЁРИНИНГ ЛАБОРАТОРИЯ УНУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИ
Loading...
Date
Authors
Journal Title
Journal ISSN
Volume Title
Publisher
AGRO KIMYO HIMOYA VA O‘SIMLIKLAR KARANTINI
Abstract
Мақолада Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида турли ўлчамдаги буғдой навлари уруғларини бентонит гиллари билан қобиқлаш меъёрларининг лаборатория унувчанлигига таъсири таҳлил қилинган ва ўрганилган.
Description
Кузги буғдой туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги пасайиб боради, аммо ҳосилдорлик маълум даражагача ошиб боради. Бунда маълум бирликдаги майдонда ўсимликлар сони мақбуллашади, ҳосилдорлик энг юқори бўлади, кейинчалик ҳосилдорликни секинлик билан пасайиб бориши кузатилади. Лабораторияда уруғларнинг униб чиқиши фақат лаборатория шароитида аниқланади. Одатда унинг кўрсаткичлари жуда юқори - 95-98% ни ташкил этади. Биз олиб борган илмий тадқиқотларда негадир дала шароитида экилган уруғлар деярли ҳеч қачон юқори кўрсатилган фоизларни ифодаламади. Бу тупроқ-иқлим шароитига, уруғ сифат кўрсаткичлари, уруғнинг биокимёвий жараёнларига бевосита боғлиқ бўлди.