ЭКИШ МУДДАТ ВА МЕЪЁРЛАРИНИНГ СОЯ НАВЛАРИ РИВОЖЛАНИШ ДАВРЛАРИГА ТАЪСИРИ

Abstract

Мақолада 2022–2024 йилларда Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида соянинг Ўзбек-6 ва Нафис навларининг ўсиш ва ривожланиш босқичлари ўрганилган. Тажриба уч хил экиш муддати (01.04; 15.04; 01.05) ва тўрт хил экиш меъёри (325–400 минг/га) шароитида олиб борилган. Натижаларга кўра, экиш муддати соянинг униб чиқиши, чин барг ҳосил қилиши ва шоналаш фазаларига асосий таъсир этган, экиш меъёри эса ривожланиш муддатларига кам таъсир кўрсатган. Олинган маълумотлар соя етиштиришда мақбул агротехник тадбирларни белгилашда амалий аҳамиятга эга

Description

оя экинининг аҳамияти дунё миқёсида катта ва жуда муҳим, чунки у нафақат озиқ-овқат ишлаб чиқаришда, балки иқтисодий ва экологик жиҳатдан ҳам глобал даражада аҳамиятга эга. Бу айниқса, аҳоли миқдори тез ўсиб бораётган мамалакатлар учун глобал озиқовқат таъминотининг мувозанатини сақлашда катта рол ўйнайди [1]. Cоя - қиммат баҳо озиқовқат, ем-хашак ва техник экин ҳисобланади қишлоқ хўжалигида дон дуккакли экинлар орасида экин майдони бўйича биринчи ўринда туради [2]. Дунё деҳқончилигида экин майдонлари ҳажми жиҳатидан соя буғдой, шоли ва маккажўхоридан кейинги ўринда туради

Citation