ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА БАҲОЛАНГАН МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИ
Loading...
Date
Authors
Journal Title
Journal ISSN
Volume Title
Publisher
"Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil" jurnali
Abstract
Ушбу мақолада халқаро стандартлар асосида баҳоланган мажбурияларга таъриф, уни тавсифловчи жиҳатлар келтирилган. Унда 37-сон БҲХСда баҳоланган мажбуриятларга доир асосий қоидалар, баҳоланган мажбуриятнинг бошқа мажбуриятлардан фарқли жиҳатлари, баҳоланган мажбуриятлар (резервлар)ни тан олиш тартиби, ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимолини баҳолаш даражалари аниқлаш тартиби, KPI асосида рағбатлантириш бўйича баҳоланган мажбуриятни тан олиш бешта босқичдан иборат қадамлари тавсия этилди.
Description
Янги Ўзбекистонда жадал суръатлар билан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС)га ўтилмоқда. Бу жараён ҳар бир МҲХСларини чуқур таҳлил қилиш, унинг мазмунини баён этиш, амалиётда қўллаш методологияси жорий қилишни талаб этади. Бугунги кунда долзарб бўлиб турган халқаро стандартлардан бири бу 37-сон БҲХС “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” стандарти ҳисобланади. Ушбу стандартдаги баҳоланган мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш масалаларини амалие т асосида тадқиқ қилиш долзарб ҳисобланади. Бугунги кунда халқаро стандартларга баҳоланган мажбуриятларнинг таърифи, унинг жиҳатлари, баҳоланган мажбуриятлар ҳисобининг асосии қоидалари ва уларнинг қу лланилиши, баҳоланган мажбуриятнинг бошқа мажбуриятлардан фарқли жиҳатлари, баҳоланган мажбуриятлар (резервлар)ни тан олиш ва баҳолашнинг методологик масалалари у з ечимини ту лиқ топган эмас. Аксарият корхоналар у зларининг балансларида баҳоланган мажбуриятларни акс эттирмасдан келмоқда.