ОЗИҚЛАНИШ ТИЗИМИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ СИФАТИГА ТАЪСИРИ
Loading...
Date
Authors
Journal Title
Journal ISSN
Volume Title
Publisher
Agro Ilm
Abstract
Ушбу мақолада кузги буғдойнинг сифат кўрсаткичларига, хусусан, дон таркибидаги оқсил ва клейковина таркибига барг орқали озиқлантиришнинг таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган. Юқори ҳосилдорлик ва дон сифатига ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш учун минерал ўғитлар меъёрини N90 P45 K30 кг/га ҳисобида, кузги туплаш даврида IfoPZN+Ankasuper, байроқ барг чиқариш даврида IfoCombi-Fe (3 л/га)+ЭнтоГумин (1л/га)+IfoUAN-32 (4 л/га), бошоқлашдан кейин IfoKalifos (1,5 л/га)+Ankasuper (100 мл/га) препаратларини қўллаш тавсия этилади.
Description
Бугунги кунда кўплаб фермерлар экинлар тез ва самарали равишда ўзлаштирадиган микроэлементларнинг барг орқали қўлланилишидан фойдаланадилар. Бундан ташқари, бу усул жуда қулайдир, чунки кўп ҳолларда у пеститсидлар билан уйғунлаштирилиши мумкин. Бундай ўғитлаш маълум бир элемент етишмовчилигининг намоён бўлишини кутмасдан, ҳосилнинг бир қисми қайтариб бўлмайдиган даражада йўқолганда, экинлар ривожланишининг асосий муҳим босқичларидан олдин ёки стрессли вазиятлар юзага келганда (ҳарорат, сув шароитлари ва бошқалар) амалга
оширилади [1].