Абдуазимов, АкбарМирзаев, Нуриддин2025-12-092025-12-092021-06-25https://dspace.kstu.uz/xmlui/handle/123456789/4321Тажриба Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали оч тусли бўз тупроқлар шароитида олиб борилди. Соянинг ҳар бир навини 5 та вариантда, тажрибада азотли ўғитни 1назорат азотли ўғитсиз, 2-вариант азотли ўғит соф ҳолда 60 кг/га, 3-вариант азотли ўғит соф ҳолда 90 кг/га, 4-вариант азотли ўғит соф ҳолда 120 кг/га, 5 вариант азотли ўғит соф ҳолда 150 кг/га миқдорида, фосфорли ўғит соф ҳолда 90 кг/га, калийли ўғит соф холда 60 кг/га ўғитлаш фонида ўрганилди. Минерал ўғитлардан фосфорли ва калийли ўғитларни белгиланган йиллик меъёрини 100 фоизини экишдан аввал ер тайёрлашда берилди. Азотли ўғитнинг белгиланган йиллик меъёрини 30-35 фоизини соянинг шоналаш фазасида, қолган 65-70 фоизини тўла гуллаш-дуккаклаш фазаларида берилди.Ушбу мақолада, оч тусли бўз тупроқлари шароитида махалий ва хориждан келтирилган соя навлари ва уруғларнинг униб чиқиш даври ҳам ёғингарчиликкка узвий боғлиқ, тупроқ ҳарорати пасайиши уруғларнинг кеч униб чиқиши об-ҳаво шароитига боғлиқлиги ёритиб берилган.otherСоя, нав, тупроқ, баҳор, қурғоқчилик, об-ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик, муддатининг.ОЧ ТУСЛИ БЎЗ ТУПРОҚЛАРИ ШАРОИТИДА СОЯ НАВЛАРИ УРУҒЛАРИНИ ЭКИШ ВА УНИБ ЧИҚИШИНИНГ ТУРЛИ ОМИЛЛАРГА БОҒЛИҚЛИГИArticle