Сайдалов, ФахриддинИбрагимов, ЗохидИброҳимов, Беҳруз2025-12-162025-12-162023https://dspace.kstu.uz/xmlui/handle/123456789/4417Мақолада Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой далаларидаги бегона ўтларга қарши атлантис гербициди ва минерал ўғитларнинг турли меъёр ва нисбатлари қўлланилиб, самарадорлиги аниқланган. Атлантис гербициди минерал ўғитларнинг турли меъёрлари фонида қўлланилиб кузги буғдой далаларини бегона ўтлардан тазаланиши ҳисобига бошоқли пояларнинг 1 м2 сони 375 дан 468 донагачани ташкил этиб, назоратга нисбатан 64 дан 93 донагача кўп бўлди. Гербицид қўлланилиши ва минерал ўғитлар меъёрларининг ошиши билан буғдойзорда ўсимликнинг маҳсулдор тупланишини, 1 м2 бошоқлар сонини, бошоқ узунлиги, бошоқ ва бошоқчадаги донлар сонини, бошоқдаги дон массаси ошиб борди. Атлантис гербициди қўлланилган майдончаларда гербицид қўлланилмаганга нисбатан минерал ўғитлар тавсия этилган (N180P90K60) меъёрда берилганда 18,5 ц/га ёки 43,5 % га, минерал ўғитлар оширилган (N210P105K70) меъёрда берилганда 19,3 ц/га ёки 43,2 % га юқори бўлди. Гербицид ҳисобига 7,7-19,3 ц/га ёки 25,3-45,5 % юқори ҳосил олинди.otherкузги буғдой, дон, гербицид, Атлантис, бегона ўтлар, бошоқлар сони, бошоқ узунлиги, бошоқча, меъёр, минерал ўғит.АТЛАНТИС ГЕРБИЦИДИ ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР МЕЪЁР ВА НИСБАТЛАРИ КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ МАҲСУЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИArticle