Ёдгоров, НормуминТоғаева, Холида2025-12-162025-12-162025-11-28https://dspace.kstu.uz/xmlui/handle/123456789/4468Кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли дон ҳосил олиш учун, энг аввало дала майдонини етарли миқдордаги кўчат сони билан таъминлаш ўта муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бунинг учун эса, кузги дон экинларини ўз вақтида ва меъёрида экиш, етарли меъёрда минерал ўғитлар билан озиқлантириш орқали уруғларни мақбул сонда ундириб олиш ва ҳосил бўлган кўчатларни қишга чиниққан ҳолга киришини ҳамда қишдан нобудгарчиликсиз чиқишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.Мақолада Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг «Шукрона» ва «Турон» навлари уруғларини бентонит гилларининг 30 кг/т; 40 кг/т ва 50 кг/т (уруғ қобиқлаш) меъёрлари билан қобиқлашнинг, кўчатларни кишлаш даражаси ва қишлаб чиққан кўчатлар сонига таъсири таҳлил қилинган ва ўрганилган.otherКузги буғдой, қишлаш даражаси, бентонит гиллари, меъёр, қобиқлаш, Турон, Шукрона, термостат, қишлаб чиққан кўчатлар сони.БЕНТОНИТ ГИЛЛАРИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИ ҚИШЛАБ ЧИҚИШИГА ТАЪСИРИArticle